Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 52 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Эзгулик ва хайр-саховат тадбирлари эҳтиёжманд оилаларни ёлғизлатиб қўймасликка қаратилмоқда

×

 2020-04-20 20:16:53    213

PDF yuklash
Chop etish


Хабарингиз бор, туманимизда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими қошида Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази ташкил этилган.

Туманимиздаги саҳоватли инсонлар ва хайрия қўлини узатаётган муассасаларнинг ҳомийлик ёрдамлари мазкур марказда жамланиб, мурожаатлар ва манзилли рўйхатлар асосида карантин шароитида аҳолига, биринчи навбатда, эҳтиёжманд оилаларга бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари ўрнатилган тартибда етказиб берилмоқда.

Бугун, 20 апрел куни ҳам 25 нафар эҳтиёжманд оилага келиб тушган мурожаатлар асосида бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари секторлар кесимида етказиб берилди.

Ҳеч бир оила, ҳеч бир инсон эътибордан четда эмаслигидан далолат бергувчи бундай хайрли ишлар туманимизда узлуксиз давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати