Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 25 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ДИҚҚАТ! ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ САБАБЛИ ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДАГИ АЙРИМ МАҲАЛЛАЛАРДА ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ

×

 2020-04-22 11:45:05    176

PDF yuklash
Chop etish


ҲУРМАТЛИ АВҒОН, КЎЛ-ЭЛАШ, ҚУМБОСДИ МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИ ВА ЭЛАШ ҚИШЛОҒИДА ИСТИҚОМАТ ҚИЛУВЧИ ТАБИИЙ ГАЗ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ!

Шуни маълум қиламизки, эртага 2020 йил 23 апрел куни соат 14:00 дан соат 17:00 га  қадар “Озод метан” ГРСнинг 2-аҳоли тармоғида торайтириш мосламасини алмаштириш муносабати билан мазкур ҳудуддаги аҳоли хонадонлари истеъмолчиларига табиий газ бериш вақтинча тўхтатилади. 

Хусусан, “Озод метан” ГРСнинг 2-аҳоли тармоғида газ билан таъминланадиган Авғон, Кўл-Элаш, Қумбосди маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда Элаш қишлоғининг барча кўчаларидаги истеъмолчиларда табиий газда вақтинчалик узилиш бўлади. 

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.Огоҳ бўлиб, газни ўчириш ва ёқишда табиий газдан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш сўралади.

“Ҳудудгаз Фарғона” МЧЖ Ўзбекистон туман филиали маъмурияти юқорида кўрсатиб ўтилган маҳаллаларда истиқомат қиладиган тумандошларимиздан вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўрайди.

“Ҳудудгаз Фарғона” МЧЖ Ўзбекистон туман филиали