Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 40 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бугун, Ўзбекистон туманидаги “Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази” томонидан 41 та мурожаатчиларга бирламчи ёрдамлар етказилди

×

 2020-04-22 19:01:41    241

PDF yuklash
Chop etish


“Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази”да иш қизғин.

Карантин даврида очиғи, турли қийин вазиятларга тушиб қолган оилалар йўқ эмас, уларнинг барчасига имкон қадар ёрдам беришга ҳаракат қилинмоқда, аммо биринчи галда бирламчи озиқ-овқатга муҳтож юртдошларимизни тўлиқ қамраб олинмоқда.

Сахий инсонлар, тадбиркорлар ва муассасалар томонидан тақдим этилаётган хайрия маҳсулотлари санитар-гигиеник талабларга мувофиқ кўрикдан ўтказилиб, қабул қилинмоқда. Тегишли тартибда тақсимланиб, манзилга етказилгунга қадар санитар-гигиеник талабларга мувофиқ сақланиши таъминланмоқда. 


Бугун, 22 апрель куни марказ орқали 4 та сектор ҳудудларида истиқомат қилувчи ногирон, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 41 та оилаларга бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Бу ташкил қилинган ҳайрли ишлардан аҳоли мамнунлигини билдиришмоқда.

Ҳайрли ва саҳоватга йўғрилган ишлар давом этмоқда.

Азиз фуқаролар, сизлардан илтимос қилиб қолар эдик-ки, карантин даврида карантин қоидаларига қатъий риоя қилиб, ўзингизни ва яқинларингизни асранг!

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати