Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Саховат ва кўмак”: туманимиздаги яна бир тадбиркор аёл хайрия ташаббусини кўрсатди

×

 2020-04-23 23:30:02    244

PDF yuklash
Chop etish


“Саховат ва кўмак” умумхалқ харакати доирасида туманимиздаги яна бир тадбиркор аёл меҳр-оқибат намунасини кўрсатди.

Якка тартибдаги хусусий тадбиркор Эркабоева Шахнозахон Тошматовна карантин даврида эҳтиёжманд оилаларнинг қўллаб-қувватлаш мақсадида, рўзғорда зарур бўладиган шакар, қуруқ чой ва ош тузи каби озиқ-овқат маҳсулотларини тумандаги хайрия марказига етказиб берди.

- Синовли кунларда камхарж оилаларга учун кўрсатган мазкур хайрия ёрдамларимиз биринчиси ва охиргиси ҳам эмас, - дейди Шахнозахон Эркабоева. – Юртбошимиз илгари сурган ташаббус доирасидаги  эзгу ишларимизни карантин сўнгигача давом эттиришга аҳд қилганмиз.

Эл бошига иш тушганда, кўксини қалқон, борини талқон қилиб, кўпга ризқ улашишда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган бундай  тадбиркорлар, фермер хўжаликлари раҳбарлари, ташкилот ва корхона мутассадилари, бу ўткинчи синовлар қаршисида елкама-елка туриш маъсулиятидан ўзини четга олмайдиган фидоийларимиз туманимизда бисёр.

Улар ҳар бир ҳудудларимизда, маҳаллаларимизда қўли очиқлиги, пок нияти билан саҳоват тадбирларини давом эттиришмоқда.

 Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати