Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Даханасойда махсус-тактик ўқув машғулот ўтказилди

×

 2020-05-19 17:52:57    269

PDF yuklash
Chop etish


Бугун, 19 май куни Ўзбекистон тумани Даханасой сув тақсимлаш ўзанларини тозалаш хамда қирғоқларини мустаҳкамлаш бўйича махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилди.

Ўқув машқида туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари ва тегишли идора ва ташкилотлардан жалб этилган махсус техника ва мутахассислар иштирок этди.

Машқлар доирасида 10 та махсус техника, 75 нафар шахсий таркиб жалб этилиб, 80 м3 тупроқ ишлари, 200 м3 шағал, 750 п/м ўзан тозалаш ишлари амалга оширилди.

Шунингдек, ФВБ ходимлари томонидан фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизими хизматларига фавқулодда вазиятларни олдини олиш ҳамда содир бўлганда оқибатларини бартараф этиш бўйича яна бир бор тушунчалар берилди.

Ўқув машқининг мақсади сойнинг тақсимлаш ўзанларини тозалаш, қирғоқларини мустаҳкамлаш хамда ёғингарчиликлар даврида сойдан оқиб келадиган сув қирғоқни ювиб кетмаслиги таъминлашдан иборатдир.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати