Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

«САХОВАТ ВА КЎМАК» УМУМХАЛҚ ҲАРАКАТИ ҚИЗҒИН ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2020-05-20 16:33:47    255

PDF yuklash
Chop etish


“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида Ўзбекистон туманида кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш ва уларга саховат кўрсатиш ишлари давом этмоқда.

Жамғарманинг туман бўлинмаси ҳисоб рақамига келиб тушаётган маблағлар, саховатпеша инсонлар ва тадбиркорлар томонидан кўрсатилаётган кўмаклар орқали тумандаги хайрия маркази орқали ижтимоий кўмакка эҳтиёжманд аҳоли қатламига бирламчи ёрдамлар етказиб берилмоқда.

Хусусан, кеча, 19 май куни марказ орқали 4 та сектор ҳудудларида истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож 43 та оилаларга;

бугун 20 май куни эса шундай оилалардан 39 тасига бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Халқимизда қадимдан қадрланиб келган олийжаноб фазилатларни, азалий анъаналарни янада ёрқин намоён этаётган бундай амаллар туманда қизғин давом этмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати