Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 18 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Фермер иссиқхона қурди

×

 2020-06-03 11:39:59    255

PDF yuklash
Chop etish


Бу бир мавсумда 300 миллион сўм фойда олиш имкониятини берди

Ўзбекистон туманидаги “Мулла Абдуқодир” фермер хўжалигида қўшимча тармоқ – иссиқхона фаолияти йўлга қўйилди.

“Агробанк” туман бўлимидан 500 миллион сўм кредит олиниб, 60 сотих майдонда иссиқхона ташкил этилди. Натижада 16 та янги иш ўринлари яратилди. Помидор айни кунда қийғос ҳосилга кирган. Шу кунга қадар ички бозорларга 25 тоннадан ортиқ маҳсулот сотилди.

— Дастлабки ҳисоб-китобларимизга кўра, бир мавсумнинг ўзида 300 миллион сўмдан ортиқ даромад олишни кўзлаб турибмиз, — дейди фермер Аброржон Қодиров. — Шунингдек, кузги бодринг, қовун етиштириш борасида иш олиб боряпмиз. Бу ҳам фермер хўжалигимиз иқтисодий имкониятларини ошириш, тармоқ фаолиятни кенгайтириш, қўшимча иш ўринлари яратиш имкониятини беради.

Асосан ғалла ва пахтачиликка ихтисослашган фермер хўжалиги қўшимча тармоқлар фаолиятини янада кенгайтириш тараддудида. Шу мақсадда асаларичиликни ривожлантиришга эътибор қаратилмоқда.

Манба: "Фарғона ҳақиқати" газетаси

Матн ва суратлар муаллифи Шерзод Қорабоев.