Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 29 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков: Ўзбекистон билан яхши қўшничилик муносабатларни сақлашга интиламиз

×

 2020-06-12 17:38:31    287

PDF yuklash
Chop etish


Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Ўзбекистон билан иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашдан манфаатдорлигини билдирди ва икки мамлакт ўртасидаги муносабатларни «узоқдаги қариндошдан, яқиндаги қўшни яхши», дея таърифлади, дея хабар бермоқда "Газета.uzнашри.

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Ўш вилояти Аравон тумани аҳолиси билан учрашув давомида Ўзбекистон билан яхши қўшничилик ва ўзаро манфаатли муносабатларни сақлашга интилишаётганини айтиб ўтди.

Хабарга кўра, қўшни мамлакат президенти Қирғизистон Ўзбекистон билан иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашдан манфаатдорлигини билдирилди ва икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни «узоқдаги қариндошдан, яқиндаги қўшни яхши», дея таърифлади.

«Узоқдаги қариндошдан, яқиндаги қўшни яхши». Қирғиз ва ўзбек халқлари асрлар давомида дўстликда ёнма-ён яшаб келишган. Ота-боболаримиз икки халқнинг бирлигини сақлаб, бир-бирига яқин эдилар. Икки мамлакат нафақат жуғрофий жиҳатдан бир-бирига яқин, балки бизда битта тарих, битта дин, битта тил ва ўхшаш урф-одатлар мавжуд", — деди Сооронбай Жеенбеков.

Президент сўнгги йилларда Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида нафақат савдо-иқтисодий, балки маданий-гуманитар алоқалар ҳам фаол ривожлантираётганини таъкидлади.

«Ўзбекистонда президентликка Шавкат Миромонович Мирзиёев келиши билан Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик мустаҳкамланди. Биз яхши қўшничилик ва ўзаро манфаатли муносабатларни сақлашга интиламиз, барча муаммоларни ҳал қиламиз, бунинг учун сабр ва вақт керак. Биз фарзандларимиз ва мамлакатимиз келажаги учун қўшни давлатлар билан дўстликни мустаҳкамлаш сиёсатини давом эттирамиз, — деди давлат раҳбари.

Манба ва фото: "Газета.uz