Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Профилактика мақсадида туман марказидаги “Деҳқон бозори”да дезинфекция ишлари бажарилди

×

 2020-06-29 20:46:32    370

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, пандемия шароитида аҳоли ва ҳудудлар хавфсизлигини таъминлаш, профилактик тадбирлар ўз вақтида ҳамда талаб даражасида бажарилишига эришиш мақсадида ҳар ҳафтада бир маротаба бозорлар ёпилиб, уларда дезинфекция тадбирлари ўтказилиши белгиланган.

Шунга кўра, аввал хабар берганимиздек, бугун, 29 июнь куни Яйпан шаҳридаги “Деҳқон бозори” эрта тонгдан вақтинча (бир кун)га ёпилди.

Ўзбекистон туман Санитария эпидемиологик ва осойишталик маркази томонидан бозорда  махсус транспортлар ёрдамида ва дезинфекторлар иштирокида дезинфекция тадбирлари тўлиқ амалга оширилиб, эртага тонгдан одатдагидек савдо қилиш учун тайёр ҳолатга келтирилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати