Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Жорий таъмирлаш ва асфальт ётқизиш ишлари олиб борилмоқда

×

 2020-07-08 22:32:04    331

PDF yuklash
Chop etish


Автомобиль йўллари текис, равон бўлса, машиналарни бошқариб бораётган ҳайдовчилар ҳам хушкайфиятда ҳаракатланадилар.

4К-926 “Яйпан темир йўл бекати Абдусамад қишлоғи” автомобиль йўлининг Ўзбекистон тумани ҳудудидаги 1-3 км оралиғида (2 км масофада) жорий таъмирлаш ва асфальт ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.


Мазкур жорий таьмирлаш ишларини бажариш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 март кунги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони асосида Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобидан 500 млн. сўмлик маблағ ажратилган.


Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси маълумотига кўра, белгиланган режа асосида мазкур ҳудудда жорий июль ойида 400 млн. сўмлик, август ойида эса 100 млн. сўмлик ишлар бажарилади.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати