Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 41 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ШТАБ ЙИҒИЛИШИДА ЗАРУРИЙ ЧОРАЛАР МУҲОКАМА ЭТИБ БОРИЛМОҚДА

×

 2020-07-11 17:37:24    297

PDF yuklash
Chop etish


Бугун туман ҳокимлигида Ўзбекистон туманига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш ва маълумотларни умумлаштириб бориш бўйича тузилган туман штабида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди.

Туман ҳудудига коронавирус инфекцияси кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан ўтказилган йиғилишни штаб бошлиғининг ўринбосари, туман ҳокими ўринбосари И.Турсунов бошқариб борди.


Йиғилишда тегишли масъулларга мамлакатимизда кучайтирилган карантин тартиблари жорий этилганлигини инобатга олиб, аҳолининг белгиланган қоидаларга қатъий амал қилиши бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини янада жонлантириш ва бошқа зарурий чоралар юзасидан кўрсатмалар берилди.


Шунингдек, штаб аъзоларининг пандемиянинг олдини олиш бўйича ўз вазифаларидан келиб чиқиб амалга оширган бир кунлик ишлари ҳисоботи тингланиб, галдаги вазифалар белгилаб олинмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистон туман ҳокимлигида тузилган тезкор штабнинг телефон рақами: (73) 539-12-81

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати