Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Аҳоли саломатлиги-устувор мақсад (call-markaz ва тумандаги мавжуд штаб телефон рақамлари тўғрисида)

2020-07-26 21:49:56 206
Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Ўзбекистон туманида ҳам коронавирус инфекцияси билан касалланишни олдини олиш бўйича куну-тун 24 соат ишлайдиган Штаблар фаолият юритмоқда.
Ўзбекистон тумани тиббиёт бирлашмасида ташкил этилган "call-markazi" телефон рақами: 73-539-22-91
Туман санитария-эпидемиология осойишталик марказида ташкил этилган хизмат кўрсатиш гуруҳи телефон рақами: 73-539-12-06
Туман ҳокимлигида ташкил этилган штаб телефон рақами: 73-539-12-81
Ўзбекистон туманида коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш юзасидан долзарб чораларни амалга ошириш, тиббий маслаҳат ва ахборот беришга қаратилган мазкур "call-markaz"лар туну-кун узлуксиз фаолият кўрсатади.
Ўзингиз, оилангиз ва яқинларингизни саломатлигини асранг, азиз тумандошлар.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати