Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 64 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш тадбирлари бугун ҳам давом этди

×

 2020-08-04 23:45:58    308

PDF yuklash
Chop etish


Эл бошига иш тушган кунларда бир-бирларимизга камарбаста бўлишлик қандай ҳам яхши фазилат.

Кеча хабар берганимиздек, карантин даврида тумандаги аҳолининг эҳтиёжманд қатламини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида туман ҳокимлиги томонидан ташкил этилган навбатдаги эзгу ташаббус-уларга бройлер жўжаларини бепул тарқатиш ишлари амалга оширилмоқда.

Туман ҳокими бошчилигидаги 1-сектор ҳудудида бошланган мазкур хайрли тадбир бугун ҳам ҳудудларда давом эттирилди.

Хусусан, туман прокурори раҳбарлигидаги 2-сектор ҳудудида истиқомат қиладиган 22 та эҳтиёжманд оилаларга 305 та;

туман ИИБ бошлиғи раҳбарлигидаги 3-сектор ҳудудида истиқомат қиладиган 19 та эҳтиёжманд оилаларга 252 та;

ва туман ДСИ бошлиғи раҳбари раҳбарлигидаги 4-сектор ҳудудида истиқомат қиладиган 12 та эҳтиёжманд оилаларга 175 та бройлер жўжалари тарқатилди.

Халқимиз бошидан ўтказаётган бугунги синовли даврда хеч бир оила эътибордан четда эмаслигини ифода этувчи бу каби меҳр-оқибатга йўғрилган тадбирлар туманимизда давом этмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати