Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Фарғонада ошхона, чойхона, ресторан ва кафелар ўз фаолиятини қайта бошлайди

×

 2020-08-11 09:58:57    248

PDF yuklash
Chop etish


Фарғонада вилоят коронавирусга қарши курашиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш штаби ва махсус комиссия қарорига асосан 2020 йил 11 августдан бошлаб, вилоят ҳудудидаги умумий овқатланиш объектлари, жумладан, ошхона, чойхона, ресторан ва кафелар фаолиятига рухсат берилди.

Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Қайд этилишича, бу вилоятдаги эпидемиологик вазият жиловини маҳкам ушлаган ҳолда карантин талабларини босқичма-босқич юмшатишга қаратилган ишлардан биридир.

Бу вилоятдаги эпидемиологик вазият жиловини маҳкам ушлаган ҳолда карантин талабларини босқичма-босқич юмшатишга қаратилган ишлардан биридир.

Умумий овқатланиш шохобчалари карантин талаблари ва санитария-гигиена қоидаларига қатъий амал қилиб, кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар билан таъминлаган ҳолда ўз фаолиятини қайта бошлайди.

Фаолиятини давом эттиришга рухсат этилган тадбиркорлик субъектларида тегишли органлар томонидан карантин талаблари, санитария-эпидемиологик қоидаларига риоя этилиши устидан назорат олиб борилади. Барча ходимлар тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлиши, ижтимоий масофани сақлаши шартлиги белгиланган.

Ресторан ва кафеларда банкетлар ҳамда бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўйилмайди ҳамда фаолиятини соат 8:00 дан 20:00 га қадар ташкил этади.