Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Президент фармони амалда: тумандаги эҳтиёжманд, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга моддий ёрдам кўрсатилмоқда

×

 2020-08-11 19:29:36    220

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июль кунги “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6038-сонли Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича моддий ёрдам маблағлари тарқатилиши бошланди.

2-сектор раҳбари, туман прокурори М.Отабоев бошчилигида ҳудуддан сайланган халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари иштирокида сектор ҳудудидаги 18 та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги “Темир дафтар”га киритилган оилаларга давлатимиз раҳбари Фармонига асосан оиланинг хар бир аъзосига 220 минг (икки юз йигирма минг) сўмдан бир марталик моддий ёрдам пуллари берилмоқда.


Президент фармони ижросини таъминлаш юзасидан туманнинг қолган секторларида ҳам ишлар давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати