Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 157 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Тест синовлари Фарғона, Марғилон ва Қўқон шаҳарлари, Сўх туманидаги стадионларда ўтказилади

×

 2020-08-15 11:44:52    232

PDF yuklash
Chop etish


Бу хақда ЎзА маълум қилмоқда.
 
Айни кунларда Фарғона вилоятида олий таълим муассасаларига жорий йилги қабул жараёнларини амалдаги қонунчилик меъёрлари асосида ташкил этиш мақсадида изчил саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда.

- Тест синовларини Фарғона, Марғилон ва Қўқон шаҳарларида 5 та, Сўх туманида 1 та стадионда ўтказиш учун кириш жойларида дизенфекция йўлаклари ўрнатилиб, абитуриентлар тиббий ниқоб, резина қўлқоп билан таъминланади ҳамда антисептик воситалардан фойдаланилади,-дейди Давлат тест маркази Фарғона вилояти бўлими бошлиғи Исмоилхон Шокиров. 

– Тест синовлари кунига икки мартобадан ташкил этилиб, имтиҳонларга ҳар куни 7 минг 170 нафар абитуриент қамраб олинади. Бу йил тест синовлари марказий стадионларда бўлаётганлигини инобатга олиб, абитуриентларга оқ бош кийим (кепка) тарқатилади.

Жараёнлар видеокузатув остида онлайн трансляция қилиниб, тўлиқ шаффофлик таъминланади. Абитуриентларни киритишда ва шахсини аниқлашда шахсни идентификациялаш воситалари қўлланади.

Бу йил вилоятдаги олий таълим муассасаларига талаба бўлиш истагида бўлган 122 минг нафардан зиёд йигит-қизлар ҳужжат топширди.