Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Аёлнинг дарди жамиятники ҳамдир...

×

 2020-08-29 00:21:11    266

PDF yuklash
Chop etish


Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган юртимизда аёллар, уларнинг ёрқин истиқболини яратиш, турмушини фаровон этиш борасидаги эзгу ташаббус бугун ҳаётимизда бўй кўрсатмоқда, ўз натижасини бермоқда. 

Ўзбекистон туманидаги Шодлик маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Нигорахон Ахмедова “Темир дафтар” рўйхатида киритилган. Турмуш ўртоғи билан ҳар иккиси ҳам вақтинча ишсиз бўлган оила 1 нафар фарзандини тарбия қилишмоқда.


Оила даромадини яхшилаш мақсадида туман ҳокимидан тикув машинаси олишда кўмак сўраган оила бекасининг мурожаати ижобати узоққа чўзилмади. Унга замонавий тикув машинасини бепул тақдим этилди.

Ҳам истиқлол айёмига муносиб туҳфа бўлган бу хайрли тадбир орқали, оила бюджетига фойда олиб келиш, рўзғорни бут қилиши мумкин энди.


Маълумот ўрнида, жорий йилнинг шу кунига қадар тумандаги шу каби кўмакка муҳтож хотин-қизларнинг 28 нафарига ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ана шундай тикув машиналари бепул топширилган.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати