Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ЭЪЛОН! Ўзбекистон туманилик абитуриентлар диққатига!

×

 2020-09-01 22:42:15    301

PDF yuklash
Chop etish


Эртага, 2 сентябрдан бошлаб республикамизнинг барча ҳудудларида, жумладан Фарғона вилоятида ҳам Олий таълим муассасаларига кириш учун тест синовлари бошланади. Тест синовлари Фарғона вилоятида 6 та ўйингоҳларда ўтказилиши белгиланган. 

Карантин даврида абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида вилоят худудида автобуслар ташкил этилган.

Шу жумладан,  Ўзбекистон туманида яшовчи абитуриентлар учун Қўқон шаҳридаги марказий ўйингоҳда бўлиб ўтадиган тест синовларига етиб бориш учун бепул автобуслар қатнови қўйилган.

Автобуслар ҳаракати туман маркази, Яйпан шаҳридаги Автошоҳбекатдан 1-сменада тест топширувчилар учун эрталаб соат 05-00 дан, 2-сменада тест топширувчилар учун эса соат 14-00 дан бошланади.

Барча абитуриентларга имтиҳонларни муваффақиятли топшириб олишларида омад ва зафарлар тилаймиз!

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати