Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 76 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ҳар бир секторларда “Меҳнат ярмаркаси” ўтказилади

×

 2020-09-21 19:23:01    273

PDF yuklash
Chop etish


Ишсиз фуқаролар, айниқса ёшларнинг бандлигини таъминлаш давлатимиз сиёсатининг асосий йўналишларидан биридир.  

Бу борада туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари ва туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида Ўзбекистон туманида ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Белгиланган режа-жадвал асосида туманнинг 4 та сектор ҳудудида “Меҳнат ярмарка”лари ташкил этилмоқда.

Жумладан, бугун туман ҳокими раҳбарлигидаги 1-сектор маркази - “Нурсух” маҳалла фуқаролар йиғини биносининг ҳовлисида ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида 19 та корхона ва ташкилотлар  ўзларининг бўш иш ўринлари билан қатнашдилар.

Сектор ҳудудига қарашли бўлган 22 та маҳалладан жами 64 нафар фуқаролар иштирок этган ярмарка натижаларига кўра, ҳудуддаги 15 нафар фуқаро иш билан таъминланган бўлса, яна 5 нафар фуқаро касбга ўқитишга йўналтирилди.

Маълумот ўрнида, навбатдаги ана шундай “Меҳнат ярмаркаси” эртадан кейин-23 сентябр, чоршанба куни туман прокурори раҳбарлигидаги 2-сектор ҳудудида ўтказилади.

Соат 10-00 да бошланадиган мазкур ярмарка, Қўқон давлат педагогика институти ҳузуридаги Ўзбекистон саноат техникуми биносида (собиқ Ўзбекистон Саноат ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи) бўлиб ўтади.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати