Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 33 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманидаги корхонада UzAuto Motors автомобиллари учун 47 хил турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда

×

 2020-10-25 18:16:01    247

PDF yuklash
Chop etish


Мамлакатимизда ишлаб чиқаришни модернизациялаш, инвестицияларни жалб этиш орқали маҳаллий ҳомашё негизида импорт ўрнини босувчи, рақобатбардош маҳсулотлар тайёрлаш кўлами тобора кенгаймоқда.

Ўзбекистон туманидаги “Ўз Донг Янг Фарғона” масъулияти чекланган жамияти ҳам шу мақсад йўлида маҳаллий хомашё асосида Асакадаги автомобил заводи учун пластик жиҳозлар етказиб беради.

Ўзбекистон тумани сектор раҳбарлари - туман ҳокими Қ.Джураев, туман ИИБ бошлиғи Б.Нажмиддинов ва туман ДСИ бошлиғи Ж.Қўчқаровлар бугун мазкур корхонада бўлиб, унинг фаолияти, ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишди.

2010 йилдан буён фаолият кўрсатиб келаётган мазкур корхонада бугунги кунда  UzAuto Motors автомобиллари учун 47 хил турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.

Хусусан, Шевроле Нексия 3, Спарк ва Кобальт каби автомобилларнинг ички интерьерлари халқаро стантдарлар асосида тайёрланмоқда.

Корхонадаги мавжуд Жанубий Корея технологияси ҳисобланган 4 та термопласт автомат дастгоҳлар 1 йилда 200 минг дона пластмасса деталлар қуйиш қувватига эга.

Бугунги кунда 42 киши меҳнат қилаётган корхонада 2020 йил 9 ойи давомида 1,8 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган.

Сектор раҳбарлари корхонада ишчилар учун яратилган шароитлар билан танишиб, улар билан суҳбатлашди. Истиқболдаги режалар ҳақида корхона масъуллари билан фикр алмашилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати