Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Учбулак маҳалласида сайёр қабул ўтказилди

×

 2020-11-12 23:48:24    282

PDF yuklash
Chop etish


Бугун, 12 ноябр куни "Учбулак" маҳалла фуқаролар йиғинида туман ҳокими Қ.Джураевнинг маҳалла фуқаролари билан сайёр қабули бўлиб ўтди.

Ушбу жараён тумандаги тегишли ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирокида ташкил этилди. 

Мазкур қабулда маҳалла фуқаролари ўзларининг ичимлик суви, имтиёзли нархлардаги кўмир маҳсулотлари таъминоти, электр темир-бетон таянчини алиштириш, тадбиркорликни ривожлантириш учун кредит олиш ва иш билан таъминлаш каби мурожаатларига сектор раҳбари ва соҳа мутахассислардан батафсил жавоблар олишди.

Маҳалла аҳолиси вакиллари билан юзма-юз мулоқот давомида 10 дан ортиқ мурожаат кўриб чиқилди.

Асосийси, бўлиб ўтган сайёр қабул давомида ҳар бир мурожаат бўйича аниқ вазифалар, унинг ечимлари бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Биз эса, мазкур сайёр қабулда маҳалла аҳлидан келиб тушган мурожаатларнинг ҳал этилиш натижалари ҳақида ҳам албатта бохабар этиб борамиз.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати