Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Тадбиркорлар учун сайёр қабул ўтказилади!

×

 2020-11-16 20:40:46    305

PDF yuklash
Chop etish


Эртага, 17 ноябрь куни Ўзбекистон тумани тадбиркорлик субъектлари учун сайёр қабул ташкил этилади.

Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Фарғона вилоятидаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Фарғона вилоятидаги вакили, Ўзбекистон тумани прокурори ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Ўзбекистон туманидаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири иштирок этади.

Тадбиркорлар сайёр қабули Яйпан шаҳрида жойлашган 23-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида соат 10:00 да бошланади.

“Тадбиркорлик фаолиятингизда мавжуд муаммолар ўз ечимини топиши учун сайёр қабулда иштирок этишингизни сўраймиз”, дея хабар бермоқда Бош вазирнинг тумандаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси масъуллари.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати