Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 45 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

"Турон" футбол клубининг мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

×

 2020-12-13 16:34:06    287

PDF yuklash
Chop etish


Хабарингиз бор, Ўзбекистон туманининг "Турон" жамоаси 2020-йилги ПРО-Лига мусобақаларида ғолибликка Суперлига йўлланмасини қўлга киритди. Шу муносабат билан бугун тумандаги "Ўзбекистон" ўйингоҳида клуб вакилларини тақдирлаш маросими ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон тумани ҳокими Қаҳрамонжон Джўраев, сектор раҳбарлари, бир қатор ташкилотлар вакиллари ва жамоа мухлислари иштирок этдилар. 


Тадбирда сўзга чиққанлар жамоа муваффақияти билан барча ўйинчиларни, клуб ходимлари ва албатта мухлисларни самимий қутлашди.

Клубнинг ўз олдига қўйган режаларининг ушалишини, навбатдаги баҳсларда ҳам жамоага улкан омадлар тиланди.

Тадбир якунида жамоанинг барча аъзолари ва ходимларига туман ҳокимлигининг ташаккурномалари ва эсдалик совғалари тортиқ этилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати