Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 50 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ёшлар билан учрашув: муаммолар ечими мутасаддилар эътиборида

×

 2020-12-18 23:32:00    262

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳокимлигида масъул раҳбарлар ва туман ёшларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари Ф.Қосимов, туман ҳокими Қ.Джураев бошчилигидаги сектор раҳбарлари, ДХХ вилоят бошқармаси ҳамда туман бўлими масъул раҳбарлари, тумандаги ташкилот ва муассасалар мутасаддилари иштирок этдилар.

Тадбир аввалида сўзга олган масъул раҳбарлар, ёшларни қизиқтирган саволлар ва муаммоларини очиқ муҳокама қилишга чақирди ва мазкур учрашув манфаатдор тузилмалар вакиллари иштирокида ташкил этилганини қайд этди.

Мулоқот давомида ёшлар томонидан тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, ёш тадбиркорлар эса ўз фаолиятларини ривожлантириш, ишга жойлашиш ва кредит олиш каби масалалар юзасидан ўнлаб савол ва таклифлар ўртага ташланди.

Мурожаат этган ҳар бир ёшларнинг масала ва таклифлари бўйича режа-жадвали тузилиб, уларнинг ижросига масьуллар ва аниқ муддатлар белгиланди. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати