Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Кичик саноат зонаси – янги имкониятлар майдони

×

 2020-12-18 23:45:00    293

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани “Муқимий” ММТП ҳудудида жойлашган бўш турган ер майдонларида кичик саноат зоналари ташкил этилмоқда. 

Шу мақсадда бугун, Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосарлари М.Убайдуллаев ва М.Абдурахмонов, туман ҳокими Қ.Джураев, туман ИИБ бошлиғи Б.Нажмиддиновлар мазкур ҳудудда бўлдилар. 

Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Кичик саноат зоналарини бошқариш дирекцияси” ДУК, туман “Кичик саноат зоналарини бошқариш дирекцияси”, вилоят ва туманнинг бошқа тегишли бошқарма, ташкилотлари масъуллари ҳамроҳлигида кичик саноат зоналарига коммуникация тармоқларини тортиш, лойиҳа ташаббускорларини аниқлаштириш, уларни тегишли тартибда мазкур саноат зоналарига жойлаштириш чоралари кўрилди.

Мазкур саъйи-ҳаракатлар пировардида, туманда ишлаб чиқариш тури ва ҳажмларини янада орттириб, янги иш ўринларини яратиш кўзда тутилган. Бу эса, тадбиркорликни янада ривожлантириш, туман иқтисодини юксалиши, аҳоли фаровонлиги янада ошишига хизмат қилади, албатта.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати