Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

НАВБАТДАГИ ЮРИШ МАРАФОНИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2020-12-23 09:02:07    254

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида “Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам” шиори остида юриш бўйича навбатдаги марафон ташкилланди. 

Аҳолини жисмоний тарбия ва спортга оммавий тарзда жалб қилиш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш бўйича туман ҳокимлиги ҳамда жисмоний тарбия ва спорт бўлими томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирларга мувофиқ ўтказилган спорт тадбирида туман ҳокими Қ.Джураев бошчилигидаги сектор раҳбарлари ҳамда 500 дан зиёд кўнгиллилар иштирок этди.

Бугунги марафонда ҳам тиббиёт муассасалари, ёшлар ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда маҳалла фуқаролари фаоллик кўрсатдилар.

Белгиланган масофани “Ўзбекистон” ўйингоҳи бўйлаб пиёда босиб ўтган тадбир иштирокчилари, оммавий тарзда бадантарбия машқларини ҳам бажардилар.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати