Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Деҳқон бозори ва янги йил ярмаркалари фаолияти доимий назоратда

×

 2020-12-23 09:05:31    318

PDF yuklash
Chop etish


Янги йил байрами шукуҳи кезиб юрган айни кунларда Ўзбекистон туманида ҳам “Янги йил ярмаркалари” ташкил этилганлиги ҳақида аввал ҳам хабар берган эдик.

Туман ҳокимлиги, секторлар раҳбарлари ҳамда иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти туман бўлими билан ҳамкорликда туман Деҳқон бозори қошида ташкил этилган мазкур савдо ярмаркаларига таъминотчи корхоналар ва фермер хўжаликлари бириктирилган.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, чорва ва парранда гўшти, тухум, балиқ, шунингдек, бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари, мева-сабзавот ҳамда қандолатчилик маҳсулотлари сотилаётган савдо ярмаркаларида нархларнинг сунъий ва асоссиз равишда оширилишига йўл қўймаслик чоралари туман ҳокими ва сектор раҳбарларининг доимий назоратида.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати