Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Йўллар равон, манзиллар обод бўлаверсин

×

 2020-12-23 09:10:22    305

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳокими Қ.Джураев йўл қурувчи пудратчи ташкилот-“Карвон йўл” МЧЖ вакиллари билан учрашди.

Мазкур пудратчи ташкилот томонидан Ўзбекистон туманидаги 4К-923 Яйпан-Рапқон-Бешариқ-Чилмахрам йўлининг 0-5 километрлар оралиғида, яъни Яйпан шаҳар Зиёкор кўчасидан, Зиё Нурсух МФЙнинг Зиё кўчалари бўйлаб жами 5 км масофада таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур йўл таъмири доирасида асосий вазифалардан бири-асфальтлаш ишлари якунига етиб, пиёдалар йўлакчалари ҳам барпоэтилган.

Туман ҳокими, йўл қурувчиларнинг режасидаги навбатдаги вазифалари-йўл чизиқларини чизиш ва йўл белгиларини ўрнатиш ишлари хақида яқиндан қизиқди. Белгиланган вазифаларни муддатидан кечиктирмай, сифатли ва амалдаги меъёрлар асосида бажариш юзасидан фикр алмашилди. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахбороти хизмати