Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сайёр қабулда кўтарилган яна бир муаммо ижобий ҳал этилди

×

 2020-12-24 22:41:33    279

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Қахрамонжон Джураев ўтган хафтада "Қайқуобод" маҳалласида сайёр қабул ўтказган эди.

Қабулда иштирок этган фуқаролар томонидан билдирилган ҳар бир мурожаат назоратга олиниб, уларни ижобий ҳал этиш юзасидан зарурий чоралар белгиланганлиги ҳақида ҳам маълум қилган эдик.

Хусусан мазкур қабулда маҳалла аҳли ҳудуддаги носоз ҳолга келган ичимлик суви насосини таъмирлашда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилишган.

Бу борада “Фарғона сув таъминоти” МЧЖ Ўзбекистон тумани бўлими томонидан зарурий чоралар кўрилиб, таъмирга муҳтож сув насоси ўрнига ЭУВ 8-25-10 русумидаги янги насос олиб келиб ўрнатилди ва ишга туширилди.

Натижада, айнан шу насос хизмат қиладиган 337 та хонадонда истиқомат қилувчи 1850 нафардан ортиқ аҳолининг тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжи қондирилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати