Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Шўрқишлоқ” МФЙ Янги йил арафасида янги бинога эга бўлди

×

 2020-12-27 16:07:54    252

PDF yuklash
Chop etish


Янги йил арафасида “Шўрқишлоқ” маҳалла фуқаролар йиғини учун давлат-хусусий шериклик асосида қурилган замонавий бино фойдаланишга топширилди.

Фуқаролар йиғини ходимлари ва маҳалла аҳолиси учун барча зарур шароит ва қулайликларга эга бўлган ушбу идора маҳаллада истиқомат қилувчи 1001 та оилага ажойиб байрам туҳфаси бўлди.

Бинонинг очилиш маросимида Ўзбекистон тумани ҳокими Қ.Джураев, жамоатчилик вакиллари ва нуронийлар иштирок этди.

Туман ҳокими маҳалла аҳлини яқинлашиб келаётган Янги йил байрами ва янги бино билан самимий қутлади.  

Маҳалла фуқаролар йиғинига Фарғона вилояти маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси томонидан замонавий мебел жиҳозлари тақдим этилди. 

Бинонинг бунёд этилишига ҳудуд тадбиркори томонидан 200 млн. сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилган. 

Қайд этилишича, мазкур маҳалла мажмуасида маҳалла аҳли ва ёшларига хизмат қиладиган яна бир қатор қўшимча лойиҳалар амалга оширилиши кўзда тутилган.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати