Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 28 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“ВАҚФ” фондининг хайриялари эҳтиёжманд оилаларга етказилмоқда

×

 2020-12-30 21:44:05    315

PDF yuklash
Chop etish


Мурувват ва саҳоват юртимизда азалдан юксак қадрият ҳисобланган. Ёрдамга муҳтож кишиларга кўмаклашиш, оғирини енгил қилиш қон-қонимизга сингиб кетган эзгу анъаналаримиздандир.

Аҳолининг кам таъминланган, ёрдамга муҳтож қатламини моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан Ўзбекистон туманида амалга оширилаётган ҳайрия тадбирларида ҳам айнан шундай эзгу ташаббусларнинг давомидир.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди билан биргаликда алоҳида график асосида ҳар бир маҳалладан 10 тадан, тумандаги жами 720 та эҳтиёжманд оилаларга “Вақф” хайрия фонди стикери ёпиштирилган 3 тадан қутига 11 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари жойлаштирилган ҳолда тарқатилмоқда.

Сектор раҳбарлари, маҳалла раислари, имом-хатиблар ва бириктирилган вакиллар "Темир дафтар" рўйхатига киритилган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган оилалар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳолидан хабар олиб, байрам билан қутлашмоқда.

Хайрия тадбирлари туманда давом этмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати