Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Спорт билан доимо ҳамнафас директорлар

×

 2021-01-11 22:29:05    281

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантриш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099–сонли Фармонини ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон тумани Мактабгача таълим бўлими ташаббуси билан мунтазам равишда турли спорт тадбирлари ташкил этиб келинмоқда.

Хусусан, куни-кеча туман Мактабгача таълим бўлими ходимлари ва 62 та мактабгача таълим ташкилоти директорлари секторлар ҳудудлари кесимида спортнинг бир нечта турлари бўйича ўзаро беллашдилар. Бу хақда туман МТБ хабар бермоқда.

Ўзбекистон тумани Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ташкил этилган спорт мусобақалари ўзаро дўстона ва қизғин баҳсларга бой ўтди.

Спорт мусобақалари якунида барча йўналишларда ўзларининг фаоллигини кўрсатган Яйпан ҳудуди директорлари “Мактабгача таълим бўлими Кубоги”ни қўлга киритдилар.

Спорт билан мунтазам шуғулланиш ва ҳар бир МТТда ҳафта давомида бу каби турли спорт тадбирлари ўтказилиши мактабгача таълим тизими ходимлари ўртасида анъанага айланиб улгурди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати