Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 105 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Қиш фасли ҳам фермер учун иш фасли

×

 2021-01-12 23:38:56    371

PDF yuklash
Chop etish


Шу кунларда, Ўзбекистон тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Қ.Джураев бошчилигидаги сектор раҳбарлари тумандаги фермер хўжаликлари раҳбарлари билан учрашиб, далалардаги қишги агротехник тадбирлар жараёнлари билан танишмоқда.


Учрашувларда вилоят ҳокимлиги ишчи гуруҳи вакиллари, тажрибали деҳқонлар, вилоят ва тумандаги қишлоқ хўжалиги ташкилотлари масъуллари ҳам иштирок этишмоқда.


Миришкор деҳқонлар билан учрашувларда хўжаликлар далаларида бошоқли дон парвариши, қишги агротехник тадбирларни муддатидан кечиктирмай ўтказиш чоралари муҳокама қилинмоқда.


Хусусан, далаларга маҳаллий ва минерал ўғитлар солиш, шарбат ҳовузларидан кенг фойдаланиш, ариқ ва зовурларни тозалаш, ғаллани чилла суви билан суғориш, ер атрофларини бегона ўт қолдиқларидан тозалаш каби муҳим агротехник тадбирларни кечиктирмай бажариш лозимлиги туман ҳокими ва қишлоқ хўжалигининг тажрибали мутахассислар томонидан таъкидланди.


Шунингдек сектор раҳбарлари ва соҳа мутахассислари хўжаликларда томчилатиб суғориш технологиясини кенг тадбиқ этиш бўйича ҳам ўз тавсия ва кўрсатмаларини бериб ўтишмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати