Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 110 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Хайрулло Бозоров: Фермернинг техникаси соз бўлса, машаққати оз бўлади

×

 2021-01-27 20:29:10    167

PDF yuklash
Chop etish


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугун Ўзбекистон туманида бўлиб, ижтимоий-иқтисодий соҳада олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Вилоят ҳокими туман марказий машина трактор парки ҳудудида тумандаги фермер хўжаликлари раҳбарлари, механизаторлар билан учрашиб, баҳорги экин мавсуми олдида турган долзарб вазифалар юзасидан мулоқот қилди. Экин мавсумида иштирок этадиган техникалар созлиги ва ҳолати ҳам кўздан кечирилди.

Баҳорги агротехник тадбирларни сифатли бажарилиши учун қишлоқ хўжалиги техникаларини ҳозирданоқ тайёр ҳолатга келтириб қўйиш, уларнинг техник созлигини қайта кўздан кечириш муҳим омил ҳисобланишини қайд этган Хайрулло Бозоров, қишлоқ хўжалигида самарадорликнинг юқори бўлиши учун фермер хўжаликлари замонавий ва соз ҳолатдаги техникалар билан ишлашлари зарур эканини таъкидлади.

Учрашув якунида механизаторларга вилоят ҳокимининг пул мукофотлари ва совғалари топширилди.