Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 26 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашевнинг Қурбон ҳайити муносабати билан байрам табриги

×

 2021-07-19 15:07:41    187

PDF yuklash
Chop etish


Ассалому алайкум, азиз Ўзбекистон туманиликлар! Ҳурматли ҳамюртлар!

Барчангизни эзгулик ва саховат, меҳр-оқибат, миллий қадриятларимиз ва анъаналаримиз ифодаси бўлган энг улуғ айёмлардан бири – Қурбон ҳайити билан самимий табриклайман.

Муқаддас айём арафасида Сиз азизларга мустаҳкам соғлиқ, юртимизга тинчлик, хонадонларингизга қут-барака тилайман.

Қадрли дўстлар!

Хабарингиз бор. Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ вазият сабаб юртимизда карантин чекловлари амалда бўлиб турибди. Ҳайит байрамини нишонлашда ушбу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратишимиз мақсадга мувофиқ. Зеро, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ҳам бу борада ўз тавсияларини билдирди.

Барчангизни яна бир бор Қурбон ҳайити билан самимий муборакбод этар эканман, оилаларингизга тинчлик ва фаровонлик, қут-барака, сиҳат-саломатлик тилайман.

Шу муборак кунларда қилинган дуолар, эзгу ниятлар ижобат бўлиб, эзгу ва хайрли ишларимиз, интилишларимизда Яратганнинг ўзи мададкор бўлсин.

Шерзоджон Юлдашев,

Ўзбекистон тумани ҳокими