Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Фарғона вилоятининг "Ёш китобхон оила"си ҳам Ўзбекистон туманидан!

×

 2021-07-29 16:14:38    202

PDF yuklash
Chop etish


Кеча, Марғилон шаҳридаги Тадбиркорлар маркази биносида “Ёш китобхон оила” танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. 

Унда танловнинг туман (шаҳар) босқичида ғолиб бўлган ёш оилалар ўз кучларини синовдан ўтказдилар. 

Муросасиз кечган китобхонлик бахси якунлари бўйича Ўзбекистон тумани вакиллари - Ниёзматовлар оиласи 165 балл билан биринчи ўринни эгаллаб, танловнинг республика босқичида вилоятимиз шарафини ҳимоя қилишадиган бўлди. 

Шу куни Ниёзматовлар оиласига танловнинг вилоят босқичи асосий ташкилотчиси-Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармасининг 1-даражали дипломи ҳамда қимматбаҳо совғалари топширилди.  

Маълумот ўрнида, Ниёзматовлар оиласи туманнинг Зиё Нурсух қишлоғида истиқомат қилишади. Том маънода зиёлилар оиласи ҳисобланади. 

Ёш оила бошлиғи Абдуллажон филолог касбини эгаллаган бўлса, унинг турмуш ўртоғи Умидахон 67-мактаб ўқитувчиси. Улар 2020 йилда турмуш қуришган.

Яна бир муҳим маълумот: оила бошлиғи, 1000 дан зиёд шогирдларнинг суюкли мураббийи Абдуллажон Ниёзматов - туманимиз фахри, “Ёш китобхон-2021” республика танловининг ғолиби Мухаммадфозил Исмоиловнинг ҳам асосий ва маслаҳатгўй устози ҳисобланади.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги ушбу муносиб ғалаба билан Ниёзматовлар оиласини самимий муборакбод этади! 

Китобхон оиланинг келгусида янада юксак зафарларга эришиб, танловнинг республика босқичидаги иштирокида ҳам фақат ғалаба тилаб, уларга мустаҳкам соғлиқ, хонадонларига файзу-барокат тилаймиз!

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги