Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 69 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Аёллар дафтари”даги хотин-қизлар касб-ҳунарга ўқитилмоқда

×

 2021-08-10 18:50:58    209

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида “Аёллар дафтари”нинг 2-босқичида белгиланган вазифалар доирасида хотин-қизларга кўмаклашиш, уларнинг бандлигини таъминлаш тадбирлари давом этмоқда. 

Шу кунларда мазкур дафтар рўйхатига олинган 14 нафар аёллар ўз истакларига кўра касб-ҳунарга ўқитилди. 

Ушбу хотин-қизлар моҳир ҳунарманд, гиламдўз уста Муҳаббатхон Ғофурова асос солган “Мархаматхон” устоз-шогирд касб-ҳунарга ўқитиш марказида чин ҳунар, кўникмаларга эга бўлдилар. Жаманжар қишлоғида ўрнатилган ўтовларда машғулотларда қатнашган аёллардан 9 нафари тикувчилик бўйича сабоқ олишган бўлса, 5 нафари пишириқ-қандолатчилик сир-асрорларини пухта эгаллашди.

Бугун бўлажак моҳир тикувчи ва пишириқ усталарига касб-ҳунар эгаллаганликлари тўғрисида сертификатлар топширилди.  

Тадбирда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев иштирок этиб, янги касб-ҳунар эгаларини қизғин қутлади ҳамда уларнинг келгусидаги фаолиятларида улкан ютуқлар тилади.

“Тикиш-бичишни ўз билганларим асосида амаллардим. Лекин тажрибали устоздан махсус машғулотлар олиш, ушбу касбнинг нозик жиҳатларини муккамал эгаллашнинг ўрни бошқа. Ҳозирда эркаклар учун яктак ва мактаб ўқувчилари учун формаларни бемалол тика оламан”, дейди туманботирлик Розияхон Деҳқонова.

Маълумот ўрнида, “Аёллар дафтари”нинг 1-босқичи доирасида касб-ҳунарга ўқиш истагини билдирган 189 нафар хотин-қизларга ана шу тарзда яқиндан кўмаклашилган.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати