Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Avgust 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 38 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Яйпан шаҳар маҳаллаларининг ички кўчаларига навбат етди

×

 2021-08-18 19:39:54    360

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида маҳаллий йўллар ҳолатини яхшилаш, уларни жорий таъмирлаш ва асфальтлаш ишлари жадаллик билан давом эттирилмоқда.

Шу кунгача туман марказидан олис ҳудудлардаги кўплаб маҳаллалар ички йўллари равон ва соз ҳолатга келтирилди ҳамда бу ишлар айни кунларда ҳам тўхтагани йўқ. 

Кўчаларни янги қиёфага келтириш навбати Яйпан шаҳар маҳаллаларига ҳам етиб келди.

Шу кеча-кундузларда манзилли дастур асосида “Беруний” маҳалласининг Гулистон кўчаси бўйлаб 2000 кв. метр масофада асфальт ётқизилди.

Шунингдек, туман марказидаги маҳаллалардан бири “Бозор Яйпан”нинг Гулшан, Улуғбек ва А.Қаҳҳор кўчаларидаги 3 минг 600 кв. метр йўл асфальтлаштирилди.

Маълумот учун, жорий йилнинг ўтган даври давомида туманда 8 миллиард сўмдан ортиқ маблағ эвазига 27 км йўлга асфальт ётқизилган, 4 км йўл шағаллаштирилган. 

Туман бўйлаб йўлларни созлаш ишлари давом этмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати