Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 86 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида сўнгги 5 кун ичида 22 та оилавий боғча очилди

×

 2021-08-23 22:04:08    195

PDF yuklash
Chop etish


Аввал хабар берганимиздек, истиқлол айёмининг 30 йиллиги арафасида Ўзбекистон туманида 30 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари очилиши режалаштирилган эди. 

Сўнгги 5 кун ичида уларнинг 22 таси очилиб, жажжи кичкинтойлар ва уларнинг ота-оналари учун байрамга янгича мазмун ва кўтаринкилик бахш этди. 

Маҳаллий тадбиркорлар томонидан Сочтепа, Деҳқонобод, Қатағон, Тош, Қайнарбулоқ, Қирқкетмон, Обод, Жонобод, Мингтут, Шўрқишлоқ, Яккатут, Эски Яйпан, Бозор Яйпан, Бузуққўрғон, Нурли келажак, Бегобод ва Қудаш каби маҳаллаларда ташкил этилган ушбу оилавий боғчалар фаолияти йўлга қўйилиши билан биргаликда 550 нафар болажонларни мактабгача таълимга қамраб олиш имконияти пайдо бўлди. 

Тўйга муносиб тўёна сифатида ҳудудларда оилавий боғчалар очилиши давом этади.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати