Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 108 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ЮКСАК МУКОФОТ МУБОРАК БЎЛСИН!

×

 2021-08-26 09:05:37    187

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармонига асосан яна бир тумандошимиз - Ўзбекистон тумани “Ўрмонобод” фермер хўжалиги бошлиғи Отажонов Муроджон Ўрмонович “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.

Мазкур мукофот тумандошимизнинг юртимизда фермерлик ҳаракати, хусусан нафақат пахта-ғаллачилик, балки наслли чорвачилик соҳасини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати ҳамда мамлакатимиз иқтисодий қудратини юксалтиришга қўшган муносиб ҳиссаси учун Президентимиз томонидан берилган юксак баҳодир.

Илғор фермер ва моҳир чорвадорни юксак эътироф билан самимий муборакбод этамиз. 

Юрт равнақи ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги эзгу ишларида муваффақиятлар тилаймиз.

Юксак эътироф муборак бўлсин!

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги