Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 97 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишонлари ўз эгаларига топширилди

×

 2021-08-29 02:54:23    198

PDF yuklash
Chop etish


Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев жорий йил 23 август куни “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолаган.

Фармонга кўра, ушбу эсдалик нишони билан мамлакатни ҳар томонлама тараққий эттириш, унинг жаҳон миқёсидаги шон-шуҳратини оширишга катта ҳисса қўшаётган, давлат иқтисодиёти ва аҳоли фаровонлигини юксалтиришда ибрат ва намуна бўлиб келаётган, жамиятда тинчлик ва барқарорликни, миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни таъминлаш, ёш авлодни соғлом ва баркамол инсонлар этиб вояга етказиш, уларни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда алоҳида фидойилик кўрсатаётган фуқаролар мукофотланади.

Айни кунларда Ўзбекистон туманида ушбу эътирофга сазовор бўлган тумандошларимизга кўкрак нишонларини топшириш тадбирлари ташкил этилмоқда. 

Кеча, 28 август куни туман ҳокимлигида бир гуруҳ ҳамюртларимизга кўкрак нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари-вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Иқболжон Эргашев, туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ҳамда сектор раҳбарлари иштирок этишди.

Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими ўринбосари ҳамда туман ҳокими мукофот соҳибларини самимий қутлаб, юрт тараққиёти, вилоят ва туманимиз ривожи йўлидаги келгуси ишларида уларга янада улкан зафарлар тилади. 

Ўз ўринда, эсдалик нишони соҳиблари ҳам ушбу эътироф масъулият, халқнинг ризолиги йўлида янада фидокорона меҳнатга ундовчи юксак эътироф эканлигини таъкидладилар.

Байрам арафасида эсдалик нишонларини ўз эгаларига топшириш тадбирлари жойларда давом этади.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати