Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 77 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Волейболчи ёшларимиздан байрамга муносиб туҳфа: Ўзбекистон тумани ўқувчилари республикада биринчи!

×

 2021-08-31 00:08:30    178

PDF yuklash
Chop etish


27-30 август кунлари халқ таълими тизимидаги умумий ўрта таълим мактаб ўқувчилари ўртасида “Ёшлик спорт жамоалари” спорт мусобақасининг республика финал босқич ўйинлари бўлиб ўтди. 

Фарғона шаҳри мезбонлик қилган ушбу мусобақада республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган ҳудудий босқич ғолиблари спортнинг волейбол, бадминтон ҳамда стол тенниси турлари бўйича баҳс олиб бордилар. 

400 нафардан зиёд ўғил-қизлар иштирок этган спорт мусобақаларида туманимиздаги 49-мактаб ўқувчиларидан ташкил топган ўғил ва қиз болалар волейбол жамоалари давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги тўйига муносиб тўёна ҳозирладилар.

Сўнгги икки йилдан буён айнан ушбу мусобақада ғолибликни рақибларига бермай келаётган ўғил болаларимиз жамоаси бу йил ҳам анъанага содиқ қолишди. Муросасиз кечган баҳслар якунида 49-мактабнинг волейболчи ўқувчилари жамоаси мутлоқ ғолибликка эришиб, мусобақа кубогини қўлга киритди. 

Жорий йилда илк бор ушбу мусобақаларда иштирок этаётган ўқувчи-қизлар жамоаси эса фахрли 3-ўринга сазовор бўлишди. 

Мусобақанинг ғолиб ва совриндорларига ташкилотчиларнинг кубок, диплом, медал ва эсдалик совғалари топширилди. 

Маълумот ўрнида, туманимизда спортнинг волейбол йўналиши бўйича ҳам ўзига хос тажриба мактаби яратилган бўлиб, кўплаб спортчиларимиз мамлакатимиз Олий лига эркаклар жамоаларида ўйнаб, улкан ютуқларга эришган. 

Биз, бугунги мусобақа ғолиб ва совриндорларини ҳам акаларига муносиб издош бўлишларини истаб, бундан-да улкан зафарларга эришишларини тилаймиз. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати