Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 163 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Аёллар дафтари” имкониятлар эшиги бўлмоқда

×

 2021-09-03 11:22:11    188

PDF yuklash
Chop etish


Мунирахон Носирова Ўзбекистон туманининг “Овчи” маҳалла фуқаролар йиғинида яшайди. 

Бир муддат аввал “Аёллар дафтари”да турган уч фарзанднинг онаси бугун ўз тадбиркорлигини йўлга қўйган. 

Мунирахонни муаммоларини ўрганиш ва манзилли ҳал этиш мақсадида АТ “Халқ банки” Ўзбекистон филиали томонидан 21 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратилади ва у болалар учун нимча, камзуллар тикишни йўлга қўяди. Хозирда ўзи билан биргаликда, жами 5 нафар аёллар ва оила аъзолари шу иш билан банд. 

Нимчалари учун хомашё Хитой давлатидан буюртма асосида келтирилмоқда.

Таъкидлашича, хонадондаги 1 нафар тикувчи бир кунда 15 тагача нимчаларни тикиб улгуради. Уларнинг бозордаги ўртача нархи 20-25 минг сўм туради. 

Харидоргир камзулларини Қўқон бозоридан ташқари, Самарқанд, Бухоро ва хаттоки қўшни Тожикистоннинг Хўжанд-у, Исфарасигача олиб кетишмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати