Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 106 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон тумани ҳокими Зинашада сайёр қабул ўтказди

×

 2021-09-16 00:43:18    191

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашевнинг навбатдаги сайёр қабули бугун “Зинаша” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтди.

Қабулда туман ҳокимининг ўринбосарлари ҳамда фуқароларнинг мурожаатларига дахлдор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этдилар. 

Зинашадаги сайёр қабулда ҳам ҳудуд аҳолисидан ташқари, бошқа маҳаллалардан ҳам фуқаролар ташриф буюриб, туман раҳбарига ўз дарду-ташвишларини маълум қилишди.

Қабул давомида фуқароларнинг қишлоқ инфратузилмасини яхшилаш, коммунал соҳалар, ишга жойлашиш, тадбиркорлик, кредит, моддий ёрдам, фарзандининг ОТМда ўқиши учун тўлов-контракт пулини тўлашда амалий ёрдам, болалар нафақаси, уй-жой ва кадастр масалалардаги мурожаатлари эшитилиб, уларнинг ечими бўйича аниқ чора-тадбир белгиланди. 

Қабулда иштирок этган фуқаролардан 17 та мурожаат қабул қилиниб, уларнинг маълум қисмига шу куннинг ўзида ижобий ечим топилди. Муддат талаб этадиган мурожаатлар эса тегишли масъулларга бириктирилиб, ижроси назоратга олинди.

Қабул давомида айрим фуқароларнинг моддий ёрдам масалалари бўйича мурожаатларига ҳам шу куннинг ўзида муносабат билдирилиб, уларга тегишли тартибда моддий ёрдам маблағлари етказиб берилди. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати