Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 28 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Мактабга эътибор – келажакка пойдевор!

×

 2021-09-22 19:36:58    192

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги таълим даргоҳларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга муносиб шароитларни яратиб бериш мақсадида қатор амалий ишлар бажарилмоқда. 

Хусусан, туман прокурори сектори ҳудудидаги қатор умумтаълим мактабларида 2021-2022 ўқув йилига тайёргарлик кўриш мақсадида кенг кўламли қурилиш-ободонлаштириш ишлари ташкил этилди.

2-сектор штабида туман прокурори Мирзобедил Назаров ва сектор ҳудудидаги умумтаълим мактаблари директорлари иштирокида ўтказилган учрашув ана шу ишлар таҳлилига бағишланди.

Самимий ва очиқ руҳда ўтган учрашувда туман прокурори мазкур эзгу ишларни ташкил этишда давлат кўмаги билан биргаликда, маҳаллий тадбиркорлар ва мактаб директорларининг ташаббусларини алоҳида эътироф этди.  

Давлатимиз раҳбари ва ҳукуматимиз томонидан таълим соҳасини янада ривожлантириш борасида олиб борилаётган ислоҳотларни туманда кенг тадбиқ этишдаги фаолликлари, баркамол авлод келажаги йўлидаги самарали ҳамда шарафли меҳнатлари учун устоз-мураббийларга самимий миннатдорчиликлар билдирилди. 

Эртанги кун эгаларининг устозлари - бир гуруҳ мактаб директорларига туман прокуратурасининг ташаккурномалари ва эсдалик совғалари топширилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати