Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 44 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида ахборот ресурс марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди

×

 2021-10-01 16:53:11    199

PDF yuklash
Chop etish


“Ўқитувчи ва мураббийлар куни”да Ўзбекистон туманида ахборот ресурс марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди. 

Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 320 млн. сўмлик енгил конструкцияли лойиҳа асосида туман ҳокимлиги биноси ёнида бунёд этилган янги кутубхонада китобхонлар учун қулай шароит яратилди. 

Кутубхона айни пайтда 36 мингдан зиёд бадиий, ижтимоий-сиёсий, ўзбек ва жаҳон адабиёти ҳамда болалар учун турли хил китоблардан иборат адабиётлар билан таъминланган. 

19 нафар мутахассислар ўз иш фаолиятини бошлаган янги зиё масканида WI-FI тармоғи йўлга қўйилган бўлиб, 1500 дан зиёд адабиётларнинг электрон нусҳаси шакллантирилган. 

Маърифат масканининг янги биноси очилиш маросимида туман ҳокимлиги вакиллари, туман прокурори, фаоллар, нуронийлар ва ёшлар вакиллари иштирок этди. 

Тадбир иштирокчилари мазкур зиё масканида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари ва китобхонлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишишди.

Суҳбатларда юртимизда китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини оширишга қаратилаётган эътибор ҳақида сўз бориб, бу ислоҳотларни туманда янада кенг тадбиқ этиш борасида келгусида режалар муҳокама қилинди. 

Туман фахрлари-жорий йилги “Ёш китобхон” ва “Ёш китобхон оила” танлови республика босқичи ғолиблари устоз-шогирд Мухаммадфозил Исмоилов ва Абдуллажон Ниёзматовлар ўз издошларига китобхонлик маданиятини ошириш юзасидан янги мотивациялар беришди. 

Фаол китобхонларга эсдалик ва кутубхоначи устозларга эса байрам совғалари топширилди. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати