Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Avgust 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Мақом ва аския кечаси ўтказилди

×

 2021-11-11 17:23:48    266

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида аҳолини бўш вақтини мазмунли ўтказиш, мақом ва аския санъатидан баҳраманд бўлиб, маданий ҳордиқ чиқаришларини таъминлаш мақсадида "Мақом ва аския кечаси" концерт дастури ташкилланди.  

Маданий кечага туман аҳолиси, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари билан биргаликда Қудаш ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар “Мурувват” интернат уйи яшовчилари ҳам таклиф этилди.

Туман марказий маданият маркази томоша залида 2 сеансда намойиш этилган дастурларда Марғилон мусиқали мақом театри ижодкорлари, санъаткорлар ижросида куйланган мумтоз куйларнинг ёрқин намуналари барчага манзур бўлди. 

Мамасидиқ Ширяев, Ҳотамжон Ҳакимжонов, Абдулла Акбаров, Анваржон Неъматалиев каби сўз усталари, аскиячилар гуруҳининг ичакузди пайровлари эса томошабинлар руҳиятига кўтаринкилик бахш этди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги