Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 84 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бугун Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун

×

 2021-11-18 22:26:17    173

PDF yuklash
Chop etish


Бугун, 18 ноябрь - Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун. 1991 йил 18 ноябрда “Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши билан мамлакат давлат суверенитетининг рамзи – байроғимиз тасдиқланган.

Ўзида жуда катта маъно-мазмунни мужассам этган, юксак дид ва маҳорат билан пухта ишланган, ўзида бутун Ўзбекистон аҳлининг асрий орзу-истакларини, ғайрати ва шижоатини, халқимизга хос меҳмондўстликни, аждодлар ёди ҳамда миллат ғурурини мужассам этган байроғимиз сайёрамиздаги барча мамлакатларнинг давлат рамзлари орасида алоҳида ҳурмат ва эҳтиромга сазовордир.

Шу муносабат билан Ўзбекистон тумани ҳокимлиги барча юртдошларимизни, қадрли тумандошларимизни озод ва эркин ҳаётимиз, ёруғ келажагимизга бўлган ишончимиз ифодаси ҳисобланган давлатимиз байроғи қабул қилинган кун билан самимий қутлайди.

Тоабад ҳилпирайвер, ифтихоримиз тимсоли!

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги