Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 25 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Яшил макон”лар кенгаймоқда

×

 2021-11-19 11:08:35    195

PDF yuklash
Chop etish


Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси Ўзбекистон тумани бўйлаб ҳам янги боғ-роғлар барпо этиш ва теварак-атроф мусаффолигини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Тумандаги барча ташкилот, муассаса ва корхоналар ходимлари томонидан ҳудудларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, кўчат экиш ишлари қизғин давом этмоқда. 

Жумладан, туман Ирригация бўлими ходимлари, боғбону, деҳқоннинг яқин кўмакчилари-сувчи мироблар ҳам бу эзгу ташаббусда фаоллик кўрсатишмоқда. 

Таъкидланишича, тизим ходимлари туманнинг турли ҳудудлари кесимида ўзларига бириктирилган ҳудудлар, сув участкалари ва ҳавзалар бўйларига кўчатлар экиб, яшил маконни барпо этишда ўз ҳиссаларини қўшишмоқдалар. 

Бу мақсадда улар, шу кунгача 4 минг тупдан зиёд мевали ва манзарали дарахтлар экиб улгуришган ҳамда акцияни фаоллик билан давом эттиришмоқчи.

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, туман бош солиқчиси Улуғбек Фозилов ҳамда туман ҳокими ўринбосари Шерзодбек Исмоиловлар сувчи ходимлар билан биргаликда акцияда иштирок этиб, “Бўстон” маҳалласида янги дарахтлар экишди.  

Бу каби жараёнлар туманнинг бошқа ҳудудларида, муассаса ва масканларда ҳам уюшқоқлик билан давом этмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги