Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 115 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ҳар бир мурожаат эътиборда

×

 2021-11-26 19:08:00    200

PDF yuklash
Chop etish


Халқ билан мулоқот қилиш, аҳолини ўйлантираётган муаммоларга ечим топишнинг замонавий ва самарали механизми асосида Ўзбекистон туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Шерзоджон Юлдашевнинг ҳудудлардаги сайёр қабуллари давом этмоқда.

Сектор раҳбарининг бугунги сайёр қабули туманнинг энг олис ҳудудларидан бири “Бегобод” маҳалласида ташкил этилди. 

Унда туман ҳокими ўринбосарлари, ташкилот ва муассасалар масъуллари иштирок этдилар.

Қабул давомида 30 нафардан зиёд фуқаролар қатнашиб, улардан бевосита туман раҳбарига 20 га яқин мурожаат келиб тушди. 

Сайёр қабулда бегободликлар ижтимоий ҳаётда мавжуд муаммоларни ўртага ташлашди. Шу куни маҳалла кўчаларига янги электр таянч устунлари ва трансформатор ўрнатиш, ички йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви таъминоти сифатини яхшилаш ва аҳоли томорқаларини суғориш, тадбиркорликни ривожлантириш, мактабгача таълим, моддий ёрдам, бандлик, кадастр, уй-жойини таъмирлаш ва оилавий масалалар билан боғлиқ муаммолар тингланиб, уларнинг ечими изланди.

Ҳар бир мурожаат юзасидан муддат ва масъуллар белгиланиб, уларнинг ижроси назоратга олинди.

Қабулдан сўнг туман ҳокими маҳаллада бўлиб, ҳудудларни ободонлаштириш ва қишлоқ инфратузилмасини яхшилаш борасида амалга оширилган ишлар билан танишди. Бу борада келгусида давомий равишда бажариладиган ишлар белгилаб олинди. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги